Валюта курслари: доллар ўсишда давом этди, евро эса - тушишда

Евро курси икки ҳафта давомида сезиларли даражада камаймоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Марказий банк янги ҳафта учун валюта курсларини эълон қилди. Унга кўра, доллар ўсишда давом этмоқда, Евро курси эса яна пасайди

30 апрелдан бошлаб 1 АҚШ доллари курси 8445 сўм 49 тийн миқдори да белгиланди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 4 сўм, 13 тийинга ўсган.  

1 Евро курси эса, 9415 сўм 3 тийин миқдорида белгиланди. Бу ўтган ҳафтага нисбатан 78 сўм, 12 тийнга камайиш дегани. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам евро 61,42 сўмга камайган эди. 

Россия рубли миқдори 1,51 сўмга камайиб 130 сўм, 27 тийинни ташкил қилди.

Ўзбекистон Марказий банки валюталар курсини талаб ва таклиф асосида белгилайди, лекин валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди. Фуқаролар валюта харид қилиш ёки сотиш учун тижорат банкларига мурожаат қилишлари керак.