Россияда мактаб ўқувчилари ўзбекистонликка йўқотган 220 минг рубль пулини топиб беришди

Россиянинг Салехард шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига йўқотган пулини топиб беришда ёрдам берган мактаб ўқувчилари тақдирланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россиянинг Салехард шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига йўқотган пулини топиб беришда ёрдам берган мактаб ўқувчилари тақдирланди. Бу ҳақда Россиянинг Ямал-Ненец автоном округи ИИВБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Россияда мактаб ўқувчилари ўзбекистонликка йўқотган 220 минг рубль пулини топиб беришди

Гимназия ўқувчилари машғулотлардан қайтаётган вақтда кўчада унутиб қолдирилган пакетни топиб олишади. Пакет ичида Ўзбекистон фуқароси паспорти, бошқа ҳужжатлар ва ичида кўп миқдорда пули бўлган ҳамён бўлган. Икки ўсмир ушбу топилмани зудлик билан полиция бўлимига олиб боришади.

Хабарда қайд этилишича, пакет ичидаги барча ҳужжат ва пуллар билан эгасига аллақачон қайтарилган. Ўзбекистон фуқаросига ҳужжат ва пулларини қайтаришда ёрдам берган болаларга миннатдорчилик изҳор этилган ва уларга ИИВБнинг қимматбаҳо совғалари топширилган.