“Ўзбекнефтгаз” раиси Хитойдаги нефт-газ анжуманида нутқ сўзлади

“Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти “Битта белбоғ, битта йўл” форумида нефт-газ соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ. 28 апр – Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” раҳбарияти “Битта белбоғ, битта йўл” форумида нефт-газ соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Сидиқов Баходиржон Бахромович давра суҳбари иштирокчилари олдида нутқ сўзлади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Битта белбоғ, битта йўл”  халқаро форумининг воқеаларга бой бўлган дастурининг иккинчи кунида, Хитой Миллий нефтғгаз компанияси(CNPC) томонидан ташкил қилинган  нефт-газ соҳасида ҳамкорлик қилишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди, - дейилган хабарда.

Эслатб ўтамиз, бу йил “Битта белбоғ, битта йўл” халқаро форуми доирасида нефт-газ соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилинган бағишланган давра суҳбати иккинчи маротаба бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу учрашувда дунёнинг йирик нефт ва газмпаниялари ҳамда молия институтлари раҳбарлари иштирок этишди. Улар орасида CNPC, Sinopec, Ипак йўли фонди (ХХР), Хитой Экспорт-импорт банки, “Газпром” (Россия), Cheniere Energy Inc. (АҚШ), “КазМунайГаз” (Қозоғистон), ADNOC (БАА) ва бошқалар.