Назарбаев Хитойда Жеки Чан билан учрашди

Жеки Чан Қозоғистонда фильм суратга олишни орзу қилаётгани ҳақида Назарбаевга айтиб берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik.  Нурсултан Назарбаев Хитойда машҳур актёр Жеки Чан билан учрашди, деб хабар қилмоқда Акорда нашри.

Назарбаев Хитойда Жеки Чан билан учрашди

Учрашувда машҳур хитойлик актёр ижодий жамоасининг бир неча аъзолари ҳам иштирок этишди. Учрашув давомида Назарбаев Жеки Чаннинг дунё кинематографидаги муҳим ролини қайд этиб, “Мен, сиз каби машҳур актёр билан учрашишдан жуда мамнунман. Сизни бутун дунёда яхши танишади”, - деди Елбаси.

“Жеки Чан эса, ўзининг яқин йиллардаги ижодий режалари ҳамда кино соҳасида биргаликда амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Биринчи президенти Хитойда бўлиб ўтган “Битта белбоғ, битта йўл” форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.

Назарбаев Хитойда Жеки Чан билан учрашди

2017 йилда Жеки Чан Қозоғистонга Хитой киноси фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди. Ўшанда Жеки Чан “Қозоғистоннинг такрорланмас табиати ҳақида кўп этишганини ва бир неча йилдан бери шу ерда кино суратга олишни орзу қилаётгани” ҳақда гапирган эди.

Назарбаев Хитойда Жеки Чан билан учрашди