Тошкентда икки кун давомида айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Тошкентда велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. 27-28 апрель кунлари Тошкентда велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатининг асосий мусобақалари ўтказилади.  

Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан қатор кўчаларда транспорт воситалари учун ҳаракатланиш қисман чекланади.

Хусусан, соат 11:00 дан 13:00 гача Амир Темур, Алишер Навоий, Шароф Рашидов, Афросиёб, Нукус, Абдулла Қодирий, Махтумқули ва Оҳангарон шоссеси кўчаларида ҳаракатланиш қисман чекланиши мумкин.

Тошкентда икки кун давомида айрим кўчаларда ҳаракат чекланади