Сурхондарёда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи прокуратура ва ДХХ ходимлари томонидан ушланди

Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора олаётган вақтида ушланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Прокуратура ходимига пора таклиф қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хабарда айтилишича, Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Х. фуқаро О.Б.ни юқумли касалликлар бўлимига кичик тиббий ходим вазифасига ишга қабул қилиш эвазига бирлашма кадрлар бўлими бошлиғи Н.С. орқали 2,5 млн. сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.