Росгвардиянинг энг гўзал аёл ходими танланди - фото

Россияда Росгвардиянинг энг гўзал аёл ходими танланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. Екатеринбурглик полиция ходими, прапоршик Анна Храмцова биринчи “Росгвардия гўзали”  фото-танловининг ғолиби бўлди.

 Храмцовага 57 мингдан ортиқ киши овоз берди.

Танловда жами Россияниг барча вилоятларида Росгвардияда хизмат қилувчи мингдан ортиқ аёл ходимлари қатнашди.

Танлов икки босқичда ўтказилди: дастлаб иштирокчилар хизмат фаолияти ва эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб беришлари талаб этилган. Кейин эса иштирокчилар қизиқишларини акс этувчи фото-суратларни тақдим этиши зарур бўлган.

Суратлар танланиб, Росгвардия расмий сайтида жойлаштирилди. Бир ой давомида онлайн тарзда овоз беришга қўйилди.

Таъкидланишича, ғолибликни қўлга киритган ходим ва 12 нафар финал қатнашчининг фото суратлари Росгвардиянинг 2020 йил календарида чоп этилади.