Ҳамид Карзай: АҚШ терроризмга қарши тўғри курашиши лозим

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай фикрига кўра, терроризмга қарши курашнинг энг самарали усули – бу йирик давлатлар ҳамкорлиги.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр - Sputnik. Халқаро хавфсизлик бўйича 8-конференция доирасида Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Sputnikка берган интервьюсида халқаро даражада терроризмга қарши қандай кураш олиб бориш кераклиги, Кобулдаги Лойя-Жирга қандай хавфни сир сақлаётгани, Афғонистонга донор мамлакатлардан келиб тушаётган маблағларни қай тарзда оқилона сарфлаш кераклиги ҳамда мамлакатнинг табиий бойликларини талон-талож қилинишини олдини олиш мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасидаги музокаралар Самарқандда ўтказилади

Карзайнинг фикрига кўра, Афғонистон тажрибасини инобатга олган ҳолда терроризмга қарши курашнинг энг самарали усули – бу йирик давлатлар ҳамкорлиги. АҚШ ва унинг айрим Европа ва Шарқдаги шериклари терроризмга қарши тўғри кураш олиб боришлари керак.

“Терроризм – бу баъзилар фойдаланаётган қурол. Шунинг учун уларни бу ишни тўхтатишга мажбурлаш керак, бунга эса кенг ва тўғри ҳамкорликсиз эришишнинг имкони йўқ”, - дейди Карзай.

Ҳеч кимнинг терроризмдан қурол сифатида фойдаланишга ҳаққи йўқ. Собиқ СССРга қарши жиҳод бошланганда америкаликлар ва уларнинг шериклари экстремизмни қўллаб-қувватлаб, уни собиқ Иттифоққа қарши йўналтирган, деб ҳисоблайди Афғонистоннинг собиқ президенти.

Ашраф Ғани Москвадаги афғонлараро учрашувга изоҳ берди

“Афғонистон халқи экстремизм ҳосилини ўряпти. Покистон ҳам шу каби ишлар билан шуғулланган. Мен қўлим билан кўрсатиб, бирортани айблашни хоҳламайман, терроризм ва экстремизм қурол сифатида фойдаланилса, бу муаммо ҳал бўлмаслиги борасидаги фикрни етказмоқчиман. Мен умид қиламанки, ҳозир бутун дунё терроризм муаммосига дуч келган бир вақтда АҚШ ва унинг шериклари ўзларининг террорчиликка қарши фаолиятларида Россия, Ҳиндистон, Покистон каби йирик давлатлар билан бирлашади”, - дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, Ҳамид Карзай Афғонистонда тинчлик ўрнатишдан манфаатдор мамлакатлар барча чораларни қўллаб, керакли ҳамма воситалардан фойдаланишлари лозимлигини эслатди. Шунингдек,у донор мамлакатларнинг Афғонистонга ажратаётган маблағлари мақсадга мувофиқ равишда ва оқилона сарфланиши учун қайси чораларни қўллаш борасида тўхталиб ўтди.

“Албатта, механизм керак, бироқ унинг яратилиши Афғонистонда тинчлик ва хавфсизлик ҳукм сураётган вақтда амалга оширилиши мумкин, холос. Ҳозир бунинг имкони йўқ. Бизга маблағ ажратаётган мамлакатлар ҳам буни виждонан қилишлари керак. Яъни улар ажратган маблағлар ярим йўлда қолиб кетмасдан, Афғонистон ҳисобига келиб тушиши лозим”, - дейди Карзай.

Одамларнинг боши сўроқсиз чопилган: Афғонистон можахедлар чангалида

Унинг фикрига кўра, келиб тушган маблағларни сарфлаш ва тақсимлашда маҳаллий орган иштирок этиши ва назорат ўрнатиши керак. Шу билан бирга у донор мамлакатлар уларнинг маблағлари қай тариқа сарфланаётганини билишга ҳақли эканлигиларини қўшимча қилди.

Карзай мамлакатнинг табиий бойликларини тўғри қазиб олиш ва уларнинг талон-тарож бўлмаслиги олдини олиш учун қўлланиши лозим бўлган чоралар борасида сўз юритди. Карзай таъкидига кўра, соғлом менежмент, тўғри режа ҳамда хорижий хусусий компаниялар билан тўғри ҳамкорлини йўлга қўйиш табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш имконини беради ва уларнинг талон-тарож бўлишига йўл қўймайди. Ҳамид Карзай бунинг ҳаммасига мамлакатда тинчлик ва осийишталик ўрнатилганда, ҳукумат мамлакатнинг барча ҳудудини ўз назоратга олганда, ҳукумат органлари табиий бойликларни ўз назорати остига олиб, тўғри фойдалашнишни йўлга қўйганда эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Уруш вақтида табиий бойликлардан тўғри фойдаланишнинг имкони йўқ, деб ҳисоблайди у.