Тошкентда ўтказилган гўзаллик танловида қозоғистонлик модель ғолиб бўлди

“Miss Union Fashion-2019” танловида Россия, Беларусь, Исроил, Қозоғистон, Тожикистон ва Украинадан қизлар қатнашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Тошкент шаҳрида 25 апрел куни ўтказилган “Miss Union Fashion—2019” халқаро танлови финал босқичида қозоғистонлик модел 24 ёшли Азиза Токашева ғолиб бўлди.

Бу ҳақда “Nur.kz” ахборот портали хабар қилди.

Хабарда ёзишича, 24 ёшли Азиза мутахассислиги бўйича молиячи, аммо моделнинг қизиқишлари кўп: балет, теннис, китоб ўқиш, от миниш ва йога.

Токашева бундан аввал Филиппинда ўтказилган Мiss Intercontinental танлови ғолиби бўлган эди.

“Miss Union Fashion-2019” танловида Россия, Беларусь, Исроил, Қозоғистон, Тожикистон ва Украинадан келган қизлар қатнашди.

Шунингдек, танловда Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Буюк Британия дизайнерларининг ижод намуналари намойиш қилинди.