Нонда хавфли модда аниқланди – олимлар тадқиқот натижалари

Гарвард университети олимлари нонда хавфли моддани аниқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Нон тайёрлашда маҳсулот моғор босишини олдини олиш учун пропионат моддаси қўшилади. Бу гормон даражаси юқори бўлиши, семизлик ва қанд касаллигига олиб келиши мумкин. Буни Гарвард университети жамият соғлиғи мактаби тадқиқотчилари аниқлашди.

Инсон хотирасини яхшилайдиган 7 та маҳсулот рўйхати – АҚШ олимлари тадқиқоти

Олимлар илмий иш натижаларини Science Translational Medicine журналида чоп этишди.

Экспертлари иккита сичқонлар ва одамларда тадқиқот ўтказишди.

Биринчи илмий ишда сичқонларга пропионат моддаси киритилган. Кейинчалик бу сичқонларда симпатик асаб тизимини кескин фаолашади, гормон, улардан глюкагон ва норадреналин ва яқинда кашф этилган оқсил - FABP4 ёғ кислоталарини боғловчи моддаларнинг даражасини кўтаради.

Бу гормонлар сичқонларнинг жигар ҳужайралари кўпроқ глюкоза ишлаб чиқаришни бошлайди, бу қанд хасталигининг ўзига хос хусусияти – гипергликемияга олиб келади.

Бундан ташқари, тадқиқотчилар сичқонларга мунтазам пропионат моддасини киритиш, (одатда одамлар истеъмол қиладиган миқдорда) ортиқча вазн тўплашга олиб келишини аниқлашди.  

Кўп чой ёки қаҳва ичиш саратон ривожланиши хавфини оширади - олимлар

Иккинчи тадқиқотда 14 нафар соғлом волонтер иштирок этди. Уларни икки гуруҳга бўлишди: биринчиси овқатга бир грамм миқдорда пропионат моддасини қўшиб истеъмол қилишган, бошқа гуруҳ эса плацебо қўшилган овқатни исътемол қилишган.

Овқатдан олдин, овқатланиш вақтида 15 дақиқали танафусс вақтида ҳамда овқатдан сўнг ҳар 30 дақиқада иштирокчилардан қон олиниб, таҳлил қилинди.

Тадқиқот натижасиларга кўра, биринчи гуруҳ иштирокчиларида метаболик касалликлар келтириб чиқаради гормон (глюкон, норадреналин ва FABP4) даражаси юқори бўлиши кузатилган.