Қозоғистон президентлигига аёл киши номзоди қўйилди

“Ак-Жол” партияси вакили Дания Еспаева Қозоғистон президентлигига биринчи аёл номзод бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Қозоғистондаги “Ак-Жол” партияси Дания Еспаевани президентликка номзод сифаида илгари сурди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Назарбоев кимни президентликка номзод сифатида илгари сургани маълум бўлди

Дания Еспаева Қозоғистон президентлигига биринчи аёл номзод бўлди. Еспаева 1961 йилда Оқтўбе вилоятида туғилган. 1982 йилда Олма-Ота ҳисоб-кредит техникумини 1993 йилда Давлат бошқарув Академиясини битирган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Дания Еспаева асосий иш фаолиятини банкларда ўтказшган – умумий ҳисобда 34 йил, ундан 17 йил бошқарувчи лавозимларида.

Еспаева “Курмет” ордени ва Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги – давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Бугунги кунда Дания Еспаева “Казкоммерцбанк”нинг Оқтўбе филиали бошқарувчиси лавозимида ишлайди. Жамоат ишларида ва хайр-эҳсон акцияларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Оилавий аҳволи – ажрашган, 2та фарзанди бор, ёши – 58да.