Владимир Путин Алишер Усмоновни медал билан тақдирлади

Апрель ойила Алишер Усмонов Forbes талқинига асосан Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин таниқли тадбиркор ва асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновга Рус география жамиятининг Константин медалини топширди. Бу ҳақда Кремл расмий сайти хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни Ўзбекистонга таклиф қилди

Мазкур медаль 1846 йилда РГЖ биринчи раиси буюк князь Константин томонидан таъсис этилган бўлиб, жамиятнинг илк ва энг нуфузли мукофоти ҳисобланади.

Медаль география фани ва жамият фаолиятига қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Усмонов ўз нутқида келгусида ушбу ташкилот ривожланишига кўмак беришини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Усмонов Forbes талқинига кўра Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 12,6 миллиард долларга баҳоланди.