Жонни Депп 20 ёшли россиялик раққосага уйланишга қарор қилди - видео

Машҳур актёр Жонни Депп Санкт-Петербургда туғилган Полинa Глен билан турмуш қурмоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Америкалик актёр Жонни Депп Санкт-Петербургда туғилган 20 ёшли раққоса Полинa Глен билан турмуш қурмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилди.

Полина Глен икки йилдан буён Лос-Анжелесда яшайди, актёр билан эса ўтган йили танишган.

Ҳозирда россиялик аёл Деппнинг уйида яшайди, актёр меҳмонлардан бу ҳақиқатни ошкор қилмасликни талаб қилган.

Жонни Депп турмуш қуриб, севгилисининг оиласи билан танишиш учун Россияга боришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, америкалик актёрнинг аввалги турмуши жанжал билан якун топган: 2017 йилнинг январида суд Депп ва актриса Эмбер Херднинг ажралиши тўғрисида қарор қабул қилган.