Тошкентда автобуслар сувга тўлиши видеога олинди

Кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқинлар натижасида пойтахт автобусларни сув босди.
Sputnik

Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда кўплаб видеоларни жойлаштиришди.

Автобус салонларини сув билан тўлиши видео тасвирга олинган.

Ёғингарчиликлардан сўнг шаҳар кўчалари сувга тўлган, йўллар бўйлаб автомобиллар, автобуслар “сузиши” кўринган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати таъкидлашича, сув тошқинларининг сабабларидан бири - бу дренаж тизимларига ташланган чиқиндилардир.

Ҳокимлик вакилининг сўзларига кўра, 40 дан ортиқ ҳудудида ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, ушбу тадбирлар учун 50 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида шаҳар штаби ташкил этилиб, туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилот раҳбарларининг туну-кун узлуксиз навбатчилиги йўлга қўйилди.