Сув остида қолган Тошкент

Шаҳар аҳолиси ижтимоий тармоқларда ўз норозиликларини баён қилишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Тошкентни яна сув босди. Ижтимоий тармоқларда ушбу воқеалар акс этган сурат ва видеолар тарқалмоқда.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сув босган кўчалар акс этган фото ва видеоларни ўз саҳифаларига жойлай бошлади.

Сув остида қолган Тошкент

Улар ҳаттоки йўлкалардан ўтишнинг иложи йўқ эканлиги айтиб, ўз норозиликларини баён қилишмоқда.

Ўтган дам олиш кунлари Тошкентда кучли довул бўлиб ўтди. Ёмғир ёғиб кўчаларни сув босди. Қаттиқ шамол оқибатида дарахтлар қулаб, машиналарни босиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ой ичида Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ёмғирли об-ҳаво кузатилди. Кучли ёмғир оқибатида Бухорода йўлларни сув босган эди. Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида кучли сел келиб, аҳолига катта қийинчилик туғдирган эди.

Кучли довул оқибатида Тошкент кўчаларини сув босди - видео