Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди

Давлат раҳбари у ерда “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 апрель куни амалий ташриф билан Пекинга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойга ташриф буюради

Қайд этилишича, давлат раҳбари у ерда “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.