Ким Чен Ин Россияда қайси масалаларни муҳокама қилади?

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Владимир Путин билан учрашгани Россияга етиб келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Владимир Путин билан учрашгани Россияга етиб келди. Бу ҳақда РИА Новостининг Приморье маъмуриятидаги манбаси хабар қилган.

Путин ва Ким Чен Ин қачон ва қаерда учрашиши маълум бўлди

Хабарда ёзилишича, Шимолий Корея етакчисининг зирҳли поезди эрта тонгда Россия-Шимолий Корея чегарасини кесиб ўтиб, Хасан станциясига келиб тўхтаган.

Агентликнинг маълум қилишича, Ким Чен Ин ва унинг ҳамроҳлари рус анъанасига кўра туз ва нон билан кутиб олинган.

Ушбу ташриф Ким Чен Иннинг Россияга илк ташрифи бўлди. Шимолий Корея раҳбарининг Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви 25 апрелда режалаштирилган. Учрашув Узоқ Шарқ федерал университетида бўлиб ўтади.

“Саммитнинг асосий мавзулари – Корейс яриморолининг ядро масалаларини тартибга солиш ва икки томонлама муносабатлар”, - дейилади хабарда.

Маълум қилишича, Ким Чен Ин Владивостокда 27 апрелгача бўлади.