ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади. Шавкат Мирзиёев “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғриси”даги фармонни имзолади.
9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари моддий рағбатлантирилади.
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига янги медал ва пул мукофоти совға қилинади
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ва байрамона вазиятда топширилишини таъминлайдилар.
Ўтган йили Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм пул мукофоти берилган эди.