Ўзбекистонда 90% ота-оналар вакцинация тарафдори

Ўзбекистонда 24-30 апрель кунлари “Вакциналар ишлайди” шиори остида умумжаҳон эмлаш ҳафталиги ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Ўзбекистонда болаларни эмлашни ота-оналарнинг 92 % қўллаб қувватлайди, деди журналистларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология бош бошқармаси раиси ўринбосари Дилором Турсунова.

“Айни дамда Ўзбекистонда 92 % ота-оналар болаларни эмлаш керак деб ҳисоблайди. Қолган ота-оналарнинг 8% - вакциналашга қарши, улардан 2% эмлашга қарши фаол чиқишлар қилмоқда”, - дейилган хабарда.  

Турсунова айтишига кўра, ўз вақтида вакциналашни ўтказмаган ота-оналар болаларнинг касалликлар олдида заиф бўлишига сабабчи бўлиши мумкин.

Янги вакцина Ўзбекистоннинг эмлаш дастурига киритилди

“Болаларни ҳимоя қилишнинг энг яхши услуби уларни миллий эмлаш календарига мувофиқ вакцинация қилишдир”, - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.

Вазирлик маълумотига кўра, бугунги кунда миллий эмлаш календарига 13та касалликларга қарши ишлаб чиқилган 10та вакциналар киритилган. Хусусан, болаларда олдини олиш мумкин бўлган энг оммавий полиомиелит, дифтерия, кўкйўтал (коклюш), қизамиқ (корь), кокшол (столбняк) касалликларига қарши вакциналаш 60 %дан 99 %гача ошди.

Шунингдек, Турсунова ушбу йилнинг октябрь ойида қиз болаларни одам папилломаси вирусига қарши вакцинация қилиш бошланишини хабар қилди.

Айтиш жоизки бугунги кунда Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқарилмайди. Барча вакциналар импорт қилинади.