Яна бир ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиш имконига эга бўлди

Ҳукумат қарори билан яна бир ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиш имконига эга бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Яна бир ташкилот ходимлари Тошкент шаҳри ва вилояти пропискасини олиш имконига эга бўлди.

Хорижлик ватандошларга виза бериш ва вақтинча прописка қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар қилишича, Ҳукумат қарори билан Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

Рўйхатда шу пайтгача 82 та ташкилот мавжуд эди.