Хонанда МакSим ЙТҲда жароҳатланди - фото

МакSим машинаси аэропортга кетаётганда ЙТҲга учради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Марина Абросимова, МакSим номи билан ҳаммага машҳур бўлган хонанда ЙТҲга учради. Бу ҳақда хонанданинг менеджери Маргарита Соколова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса аэропортга кетаётганда содир бўлди. Хонанда самолёт рейсига шошаётган бўлган.  

Соколова сўзларига кўра, “энг ёмони” ортда қолди. Хонада шифохонада бир ойга яқин вақт бўлади. Унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.