Шри-Ланкадаги қонли терактлар ортида ким тургани маълум бўлди

Шри-Ланкада католикларнинг Пасха байрами маросимида қатор портлашлар содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 321 киши ҳалок бўлган, 520 киши жароҳатланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. “Ислом давлати” Шри-Ланкадаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда РИА Новости Рейтер агентлигига таяниб хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти оролдаги ҳужумларга алоқадорлиги ҳақидаги далилларни тақдим этмаган.

Шри-Ланкада терактлардан сўнг 40 киши қўлга олинди – ОАВ

21 апрел куни Шри-Ланкада католикларнинг Пасха байрами маросимида қатор портлашлар содир бўлди. Биринчи олтита – Коломбо, Негомбо, Баттикалоа шаҳарлардаги черков ва меҳмонхоналарда, еттинчи оролнинг ғарбида, саккизинчи Коломбонинг аҳоли турар мажмуада содир бўлди.

Душанба куни Коломбода юк машинасида яна бир бомба аниқланди.

Сапёрлар теракт содир этилган черков ёнида топилган бомбани зарарсизлантириш вақтида юк машинаси портлаб кетган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 321 киши ҳалок бўлган, 520 киши жароҳатланган.

Мамлакат ҳукумати 23 апрель кунини мотам куни эълон қилди.