Қалбаки сертификатлар ва ортиқча мукофот пуллар: мактабларда камчиликлар аниқланди

Ўтказилган чора-тадбирлар натижасида 1 444 та ташкилот ҳамда мактабларда жами 11 413,7 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси томонидан 2019 йилнинг I чораги давомида халқ таълими тизими муассасаларида бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ташкил этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистоннинг қайси вазирликларида энг кўп молиявий қонунбузилишлар аниқланди

Хабарда айтилишича, ўтказилган чора-тадбирлар натижасида 1 444 та ташкилот ҳамда мактабларда жами 11 413,7 млн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ортиқча ва қўшимча режалаштирилган маблағлар 4 276,9 млн. сўм (37,5 фоиз аниқланган умумий маблағдан), ҳақиқатда ишламайдиган ходимларга, ортиқча сақланган штат бирликлари ҳамда ишчи-ходимлар томонидан бажарилмаган иш ҳажмлари учун амалга оширилган тўловлар 2 071,7 млн. сўм (18,2 фоиз), малака тоифаларини белгилаш сертификатларини қалбакилаштириш ҳамда устама ва мукофот пулларининг ортиқча тўланиши натижасида аниқланган тўловлар суммалари 2 018,0 (17,7 фоиз)ни ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича таркибида жиноят аломатлари бўлган 190 та умумий суммаси 3 865,7 млн. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига топширилиб, 279 нафар масъул шахсга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилди.

Бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аниқланган 3 023,4 млн. сўм миқдордаги ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари белгиланган тартибда қайтарилди.

Молия вазирлиги энг кам иш ҳақлари қанчага ошганини маълум қилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг қайси вазирликларида энг кўп молиявий қонунбузилишлар аниқланлиги ҳақида хабар бергандик.

Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари қуйидагича:

-  Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 6,2 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 4,9 млрд. сўми (78%) бюджетга тикланди;

-  Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 3,7 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 3 млрд. сўми (80%) бюджетга тикланди;

-  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 1,5 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 1,4 млрд сўми (89%) бюджетга тикланди;

-  Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари 1,5 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 1,2 млрд. сўми (83%) бюджетга тикланди.