Президент йиғилишида ухлаб қолган қирғизистонлик раҳбарлар видеога олинди

Ўшда 22 апрел куни Қирғизистон президенти иштирокида биринчи телекоммуникация форуми ўтказилди.
Sputnik

Жалбирак-ТВ YouTube-каналида Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков иштирокида ўтказилган тадбир видеоси пайдо бўлди.

Видеода айрим амалдорлар ухлаб қолгани кўринади.

Бироқ амалдорлар президент нутқи вақтида ёки бошқа вақт ухлаб қолгани номаълум.

Тадбирда Ўш, Баткент, Жалолобод вилоятлари давлат органлари раҳбар ва ходимлари, ишбилармонлар, жамоат ва халқаро ташкилотлар вакиллари жами 500 ортиқ киши иштирок этди.