Назарбоев кимни президентликка номзод сифатида илгари сургани маълум бўлди

Нурсултон Назарбоев Nur Otan партиясидан Қозоғистон президентлигига кимни номзод сифатида илгари суришини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Нурсултон Назарбоев Касим-Жомарт Токаевни Nur Otan партиясидан Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?

“Мен партия раиси сифатида Касим-Жомарт Токаев номзодини кўриб чиқиш учун таклиф этаман. Мамлакатдаги юксак лавозимга энг муносиб номзод деб ҳисоблайман. Ҳаммангизни партиямиз номзодини қўлллаб-қувватлашга ва унга овоз беришга чақираман”, - деди Назарбоев партиянинг навбатдан ташқари қурултойида.

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Касим-Жомарт Токаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилган эди.

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни телевидение орқали миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Касим-Жомарт Токаев бажариб туради.