Ўзбекистонда қидирувга берилган жиноятчи Россияда қўлга олинди

Фуқаро жиноят содир этганлиги учун Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекстонлик Россия Федерацияси ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББнинг сўровига кўра қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонда қидирувга берилган хавфли жиноятчилар Россияда қўлга олинди

Маълум бўлишича, 25 ёшли наманганлик Исломжон И. Ўзбекистон ЖК 169-моддаси (“Ўғрилик”) ва 227-моддасида (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган

Қўлга олинган шахсга нисбатан суд ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллаган.

Хабарда қўлга олинган шахс Ўзбекистондан четда бўлганлигига қарамасдан, унинг турар жойи Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг россиялик ҳамкасблари билан йўлга қўйилган ҳамкорликлари натижасида аниқлангани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йил бошидан бери тергов ва суддан қочиб юрган 9 киши Россиядан Тошкентга юборилгани ҳақида хабар қилган эдик.