Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунламоқда

Элчи Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. 2019 йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юрий Савченкони қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Порошенко Украинанинг Ўзбекистондаги элчисини ишдан бўшатди

Маълум бўлишича, учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Украина алоқаларининг ҳолати ва ушбу ҳамкорликни, биринчи навбатда улкан фойдаланилмаган салоҳият мавжуд бўлган савдо-иқтисодий соҳада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

“Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда Элчининг кўп йиллик фаолиятига юқори баҳо берилди”, - дейилади хабарда.

Элчи Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Пётр Порошенко фармони билан Юрий Савченко Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан бўшатилган эди. Юрий Савченко ҳозир 65 ёшда, у 2010 йилдан буён Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.