ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Украина Марказий сайлов комиссияси натижаларни сарҳисоб қилиш билан банд бўлган вақтда, украиналикларнинг эътибори Владимир Зеленский ва унинг рафиқасига қаратилган.
Дастлабки натижаларга кўра, Украина президент сайловлари иккинчи босқичида Владимир Зеленский ғолиб бўлди. Елена Зеленская Укрананинг бўлажак биринчи хоними бўлиши мумкин.
Елена Зеленскаянинг маълумоти
Елена Кияшко 1978 йил 16 февралда Кривой Рогда туғилган.
Бўлажак турмуш ўртоғи билан ёнма-ён синфда ўқиган. Дўстлик аста-секинлик билан муҳаббатга айланди.
Елена Кривой Рог техник унивеситетининг қизил диплом билан тамомлади. Мутахассислиги - архитектор, аммо мутахассислиги бўйича ишламади.
Владимир Зеленский билан танишув
Елена ва Владимир бир мактабда таҳсил олишганда, улар бир-бирига эътибор беришмади. Мактабни битиргандан кейин Зеленский кўчада тасодифан қизни кўриб қолади ва унинг олдига боради.
Ўша вақтда Елена бошқа йигит билан муносабатда бўлган. Аммо Зеленский деб муносабатни тўхтатади.
Елена ва Владимир 8 йил бирга яшашади, кейинчалик ўз муносабатларини қонунан расмийлаштирадилар.
2003 йилда Елена ва Владимир 2003 йилда турмуш қуришди. Ҳозирги вақтда оилада икки фарзанд бор: Александра (14 ёш) ва Кирилл (6 ёш).
Владимир Еленани яқин дўсти деб билади, у билан ҳар доим суҳбатлашиб, маслаҳатлашади. Жуфтликнинг сўзларига кўра, романтик кечки овқат ҳам йиғилиш сингари ўтади.
Зеленский муҳим масалалар бўйича ҳар доим рафиқасидан маслаҳат олишини тан олади. Украина президенти лавозимига номзодини қўйиш қарори, бундан мустасно.
Елена Зеленскаянинг иш фаолияти
Зеленский ёшлигида КВН ўйини билан банд бўлганда, Елена унинг жамоасининг чиқиш сценарийларини ёзиш билан машғул бўлган.
Владимирга КВН ўйинларида ҳамроҳлик қилган. Кейин ўзи чиқишларда ёрдам беришни бошлади.
Елена “Как казаки” номли мюзикл ҳамда “Слуга народа” сериалининг ҳам муаллифи ҳисобланади.
Елена сўзларига кўра, турмуш ўртоғи сайловларда ғолиб бўлса, сценарий муаллифи бўлиб қолади. Ўша вақтда у нутқ матнларини ёзиб беради.
Елена Зеленская хоббиси
Украина президенти номзоди рафиқасининг қизиқишлари ҳақида деярли ҳеч қандай маълум мавжуд эмас.
Елена қўшиқ куйлашни яхши кўриши маълум бўлди. Ўсмирлик пайтда у вокал танловларда қатнашган ва актриса бўлишни орзу қилган.
Instagram жойлаштирилган суратларга қараганда, ойланинг севимли хоббилардан бири балиқ ови ҳисобланади.