Бугун Шри-Ланкада терактларда 160 киши қурбон бўлди

Шри-Ланкада католик Пасха байрами куни уюштирилган 6та терактда 160 киши қурбон бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Бугун Шри-Ланкада уюштирилган терактларда 160 киши қурбон бўлди, 360дан ортиқ фуқаролар жароҳат олди, деб хабар  қилмоқда маҳаллий телеканал News 1st.

Хабарда айтилишига кўра, терактлар католик Пасха байрамини нишонлаш вақтида содир этилган. 3та портлаш черковда ва яна 3та портлаш нуфузли меҳмонхоналарда содир бўлган.

Қурбонлар сони пойтахт Коломбода 40 киши Негомбо шаҳрида 93 кишини ташкил қилган. Баттикалоа шаҳрида 27 киши қурбон бўлган.

Ушбу муносабат билан Шри-ланка ҳукумати фавқулодда мажлис ўтказмоқда.