Sputnik Эстония радиоасига берган интервьюсида, Киреев, Ғарб "агрессив Россия" образидан ички ўта шахсий низоларни ҳал этиш ва жамиятни бирлаштириш мақсадида фойдаланётганини айтди.
"Шундоқ кўз олдимизда парадоксал ҳолат вужудга келган: оммавий терактларни содир этаётган террорчиларни Ғарбда кўриб кўрмасликка олиш ҳолати ўта кучайган, лекин Россия таъсири тўғрисидаги кичик хабар, дейлик гап легал майдондаги этник рус гуруҳлари - Европа мамлакатлари фуқароларининг маданий ёки қандайдир сиёсий таъсири ҳақида борса ҳам ўта оғриқли реакцияни вужудга келтиради", — деди Киреев.
Эксперт сўзларига кўра, бундай ҳолат ғарбий мамлакатларнинг ички муаммолари туфайли юзага келган.
"Улар бирлашишлари зарур. Гувоҳи бўлиб турибмизки, Европа Иттифоқи ҳар томонга тарқалиб кетмоқда, ичдан қуламоқда. Сиёсатчилар европа таълимотини цементлашга мажбур, ва бунинг учун агрессив Россия образидан фойдаланилмоқда", — деди сиёсатшунос.