ТОШКЕНТ, 19 апр - Sputnik. Ўзбекистон фуқароси Лазиз Ҳошимов Россияда Bentley автомобилини ютиб олди.
Лазиз россиялик блогер Михаил Литвин томонидан кузатувчилари ўртасида ташкил этилган челленжда иштирок этди ва ўзининг сабр-тоқатли ва бардошли эканлиги сабаб қизил рангли Bentley автомобилига эга чиқди.
Танловнинг асосий шарти – бу Bentley᾽га ким қўлини узоқ қўйиб тура олиш эди.
Ўзбекистонлик Bentley ёнидан жилмасдан 30 соат туришга муваффақ бўлди.
У ўзининг Instagram саҳифасида ютиб олган машинаси суратини жойлаштирди.
Қуйидаги ҳавола орқали челленж қандай кечганини томоша қилишингиз мумкин.