Йилнинг энг яхши автомобили маълум қилинди

Нью Йоркда World Car of the Year 2019 танлови ғолиблари эълон қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Нью Йоркда World Car of the Year 2019 танлови ғолиблари эълон қилинди. Бу ҳақда World Car Awards хабар қилмоқда.

World Car of the Year 2019 танловининг мутлақо ғолиблигини Jaguar I-Pace автомобили қўлга киритди. Мазкур автомобиль “Йил автомобили”, “Экологик тоза автомобиль” ва “Йил дизайни” номинацияларидаги мукофотларга эга чиқди.

Йилнинг энг яхши автомобили маълум қилинди

Suzukii Jimny "Шаҳар учун энг яхши автомобиль" сифатида қайд этилган.

Йилнинг энг яхши автомобили маълум қилинди

Audi A7 "Йилнинг люкс автомобили" мукофотига савозор деб топилган. McLaren 72OS эса "Йилнинг гиперкари" номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

Йилнинг энг яхши автомобили маълум қилинди

World Car Awards – автомобилсозлик соҳасидаги халқаро мукофот. Йилнинг энг яхши автомобили унвони учун курашаётган автомобиллар танлов ўтказилаётган йилнинг 1 январи ҳолатига кўра камида 5 мамлакатда ва икки қитъада сотилган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Лексус" ўзининг биринчи минивэнини тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик. Lexus LM люкс минивэн бўлиб, у орқа ўриндиқда ўтирган одамга мисли кўрилмаган даражадаги қулайликлар тақдим этиши мумкин.