Россия Украинанинг янги санкцияларига жавоб қайтарди

Ўтган ҳафта Украина ҳукумати Россияга қарши санкцияларини кенгайтирган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Россия Украинанинг янги санкцияларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишга мажбурмиз. Мен ҳукуматнинг тегишли қарорини имзоладим”, - дея маълум қилган Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

АҚШ конгресси Россияга қарши “дўзахий санкциялар” киритишдан чарчаб қолди

2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб Россия Украинага кўмир, нефть ва нефть маҳсулотларини фақат алоҳида ижозатнома асосида етказиб беради.

Шунингдек, Россия Украинанинг машинасозлик, енгил саноат ва металлга ишлов бериш маҳсулотларига тақиқ қўйган.

Ўтган ҳафта Украина ҳукумати Россияга қарши санкцияларини кенгайтирган эди.