Ўзбекистонда тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади

“2020 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналар Тайёрлов курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати мавжуд бўлган фуқаролардан танланади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади. Бу вазифа Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Тошкентда биринчи инклюзив боғча очилди

Ҳужжатга Меҳрибонлик уйларини ноинституционаллаштириш дастури ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага (фарзандликка олиниши, васийлик, ҳомийлик белгиланиши ёки тутинган оилага (патронат) берилиши) қабул қилаётган номзод (шахс)ларни (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб юритилади) танлаш ва кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

Қарор лойиҳасида қайд этилишича, тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларининг вазифалари:

-  тутинган ота-оналар болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;

- тутинган ота-оналарни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш соҳасидаги қонунчилик асослари билан таништириш;

Шаҳноза Мирзиёева Нукусда болалар учун ихтисослаштирилган марказни очди

- тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш;

- тутинган ота-оналарни етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоийлашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятларини шакллантириш.

“2020 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналар Тайёрлов курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати мавжуд бўлган фуқаролардан танланади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.