ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Қозоғистонлик модель Динагул Тасова Kazakhstan Fashion Week кўргазмасида грузиялик дизайнер тайёрлаган либосда подиумга чиқди.
Модел подиум орқали ички кийимсиз либосда ўтди. Бу Тасованинг биринчи чиқиши эмас. Бундан аввал Казнетда ўтказилган кўргазмада ҳам жуда очиқ либосда омма олдида чиқиш қилганди.
Унинг суратлари интернет тармоғида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Ўша вақтда қозоғистонликлар моделни кескин танқид қилишганди. Бир неча вақтдан сўнг Динагул калтакланганлини айтиб, жароҳат излари тасвирланган фото-суратларни эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Динагул Тасова Арменияда “МДҲ-2018 топ модель” танловида иштирок этгандан сўнг машҳур бўлди.
Бош танлов тожи учун МДҲ ва Европа 16 та давлатларидан 30 та қиз беллашади.
Қозоғистонлик модель танловда “Медиамодель” унвонини олди.