ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Португалиянинг Мадейра оролида туристик автобус автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Lusa агентлиги Португалия прокуратурасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, Мадейра оролида туристик автобус билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 29 киши ҳалок бўлган.
Мудҳиш ҳодиса 17 апрель куни куни кечқурун содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида автобус йўлдан чиқиб кетиб, йўлдан пастроқда жойлашган уйнинг томига қулаб тушган. Сўнгги маълумотларга қараганда, автоҳалокат оқибатида 29 нафар ҳалок бўлган, яна 27 нафар жабрланган. Германия ТИВ маълумотларига кўра, автобусда германиялик сайёҳлар бўлган.
Ҳозирда ҳодиса тафсилотларини ўрганиш мақсадида Португалия прокуратураси жиноий иш қўзғатиб, тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.