ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 3 ойи ичида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган.
Бу рақамлар прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган.
Хабарда таъкидланишича, содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда.
Шунингдек, таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.
Самарқандда мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал қотиллик билан якунди
Маълум бўлишича, 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан, 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.
Яна пичоқбозлик: Тошкентда коллеж ўқувчиси курсдошини пичоқлади