Тошкентдан Грузия пойтахтига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Парвозлар замонавий А320 самолётларида амалга оширилиши таъкидланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 2019 йил 16 июлдан бошлаб Тошкент- Тбилиси -Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкентга иккинчи Аirbus —А320nео етиб келди

Хабарда ёзилишича, ушбу йўналишдаги қатновлар ҳафтасига икки марта, сешанба ва жума кунлари амалга оширилади:

Сешанба: HY-745 Тошкент 15:50 - Тбилиси 18:30

Сешанба: HY-746 Тбилиси 19:30 - Тошкент 23:50

Жума: HY-745 Тошкент 08:00 - Тбилиси 10:40

Жума: HY-746 Тбилиси 11:40 - Тошкент 16:00

Парвозлар замонавий А320 самолётларида амалга оширилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги  Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга иккинчи Аirbus — А320-251neo самолёти олиб келингани ҳақида хабар қилган эдик. Аirbus — А320-251neo самолёти – француз компаниясининг энг янги самолёти бўлиб, у 150 йўловчи ташишга мўлжалланган. Самолёт номидаги “Neo” аббревиатураси  “New Engine Option”, яъни “янги двигатель билан жиҳозланган” маъносини англатади.