Ўзбекистон қамоқхоналарида нечта қирғизистонлик борлиги маълум бўлди

Хориж мамлакатлардаги қамоқхоналарда жами 1882 нафар Қирғизистон фуқаролари сақланмоқда. Уларнинг катта қисми Россияда қамоқ жазосини ўтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 19 нафар Қирғизистон фуқаролари қамоқ жазосини ўтамоқда.  Бу ҳақда Қирғизистон бош прокурори Откурбек Жамшитов мамлакат парламентида ўз ҳисоботида маълум қилди.

Тошкентда энг кўп муҳокама қилинган муштлашув – видео

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, хориж мамлакатлардаги қамоқхоналарда жами 1882 нафар Қирғизистон фуқаролари сақланмоқда: Россияда – 1335, Қозоғистонда – 212, Тожикистонда – 34, Ўзбекистонда – 19, Хитойда – 18, Германияда – 14, Туркияда – 8.

Бундан аввал ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи, подполковник Жамшид Султонов берган маълумотларга қараганда, 2017 йил билан солиштирилганда Ўзбекистон жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларнинг сони 10 фоизга камайди.

Ҳозирча ҳар 100 минг киши учун ўртача 140 нафар маҳбус тўғри келади.

Султоновнинг фикрича, маҳбуслар сонининг камайиши мамлакатда жиноятчиликнинг камайиши билан боғлиқ.