Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор жазоланди

Избоскан туманидаги 7-сонли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Андижон вилоятида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилган директор маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Пахта мавсуми: мажбурий меҳнатга ундаш бўйича 410та мурожаат келиб тушди

Маълум бўлишича, Андижон вилояти Избоскан туманидаги 7-сонли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширилган.

Мактаб директори А.У. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 51-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка ва ЭКОИҲнинг 3 баробари миқдорида жаримага тортилди, дейилади хабарда.