Эмомали Раҳмон Москвада қайси масалаларни муҳокама қилади?

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россияга расмий ташриф билан келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россияга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Давлат раҳбарининг самолёти "Внуково-2" аэропортига келиб қўнган. Меҳмонни Россия ТИВ ўринбосарининг статс котиби, Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Имомуддин Сатторов, Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игорь Лякин-Фролов ва бошқалар кутиб олишган.

Эмомали Раҳмон ўзини мусиқий клипларда кўришни хоҳламайди

Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Эмомали Раҳмон Россияда 16-17 апрель кунлари давлат ташрифи билан бўлади. Ташриф давомида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув режалаштирилган. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилишлари кутилмоқда. Шунингдек, давлат раҳбарлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишади.

Ташриф якунлари бўйича 15 та ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва меморандум имзоланиши режалаштирилган.