Статистик ҳисоботларни тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ўтган ҳафтада “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун лойиҳасини тайёрлади.

Шавкат Мирзиёев очиқ маълумотларни чоп этиш ҳақида қарор имзолади

“Давлат органлари мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузиши, нотўғри давлат статистика  ҳисоботларини тақдим қилиши, - энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - энг кам иш ҳақининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинганди.

Президент қарори Очиқ маълумотлар портали ва унинг фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган.

Қарорда Давлат статистика қўмитасига 2019 йил 1 июлга қадар Порталда тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини, шунингдек, нотўғри давлат статистика ҳисоботларини тақдим қилганлиги учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш вазифаси қўйилган.