Воронежда қизларни зўрлаб келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар жазоланди

Жиноятчилар 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт нафар тасодифий қурбонларига нисбатан босқинчилик ва номусга тегиш жиноятларини содир этишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларнинг номусига теккан уч нафар ўзбекистонлик суд қилинди. Бу ҳақда шаҳарнинг Марказий туман суди матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, уч нафар Ўзбекистон фуқароси 2017 йилнинг сентябрь ойида Воронеж шаҳрида олдиндан тил бириктириб, жиноят содир этишга келишиб олишган. Жиноятчилар 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт нафар қизларга нисбатан босқинчилик ва номусга тегиш жиноятларини содир этишган.

Москвадаги Хован қабристонида тожикистонлик аёл зўрланди

Суд жиноятчиларни ушбу жиноятларни содир этишда айбдор деб топди. Суд ҳукмига кўра, улардан бирига ўн йил, иккинчисига тўққиз йил, учинчисига эса тўрт йилу олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган.

Бундан ташқари, жабрланувчилар фойдасига икки миллион рублдан ортиқ маънавий зарар ва 22 минг рубль моддий зарар ундирилган.