“Оммавий диктант” чинакам байрамга айланди - Никольская

Тошкентда Рус маданият маркази раҳбар ўринбосари, “Оммавий диктант” акцияси координатори Наталья Никольская Sputnik Ўзбекистон мухбирига ушбу оммавий тадбир қандай ўтгани ҳақида сўзлаб берди.
Sputnik

Тадбир координаторининг сўзларига кўра, кўпчилик ўзбекистонликлар учун ҳар йилги севимли анъанага айланди.

Одамларга тадбирдаги самимий муҳит жуда ёқади.

“Айрим аудиториялар барча истак билдирганларни қабул қила олмаганлигига қарамасдан майдончаларда оммавий диктант акцияси жуда самимий ва кўтаринки руҳда ўтди”, - деди эксперт Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Рус маданият маркази вакилининг сўзларига кўра, келаси йили Тошкентда оммавий диктант майдончалари янада кўпаяди.

Эслатиб ўтамиз, шу йили “Оммавий диктант” Ўзбекистоннинг учта – Тошкент, Наманган ва Нукус  шаҳарларида ўтказилди.

“Оммавий диктант” чинакам байрамга айланди - Никольская