ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 16 апрелдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 4,0 сўмга кўтарилиб, 8 455,37 сўм ташкил қилди.
Евро курси эса 77,20 сўмга ошиб, 9 554,57 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли ҳам 2,16 сўмга кўтарилди ва 131,53 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.