Тошкентда 5 яшар болани босиб кетган ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетди

Машина болакайни йўлнинг ҳаракат қисмида босиб кетган. Ҳайдовчи ҳодиса жойидан яширинган, аммо тез орада қўлга олинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Тошкентнинг Шайҳонтоҳур туманида Daewoo Matiz ҳайдовчиси беш яшар болакайни босиб кетди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.

Наманган вилоятида ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, фожиа куни кеча Беруний кўчасида 21:00ларга яқин юз берган.

Болакайни босган ҳайдовчи ЙТҲ жойидан қочиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, болакай ота-она рухсатисиз кўчага чиққан ва қаровсиз қолгач, серҳаракат трассани кесиб ўтаётган бўлган. Авария оқибатида бола оғир тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.

Ҳодиса жойидан яширинган ҳайдовчи тез орада қўлга олинган. У 27 яшар Илёс И. эканлиги айтилмоқда. Авариядан сўнг, ҳайдовчи автомобилни Кўкча масжиди яқинидаги маҳаллалардан бирида қолдириб, яширинишга уринган, аммо тезда қўлга олинган.

Ҳозирда тергов олди текширувлари олиб борилмоқда.