Тошкентда совуқ сув учун махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди

Шунингдек, канализация хизматларига 1 куб метр учун 100 сўм миқдорида устама белгиланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 2 апрель кунидаги қарори билан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди. Бу ҳақда “Норма” хабар қилмоқда.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида аудит ўтказилади

Хабарда айтилишига кўра, янги қарор билан ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди, шунингдек, канализация хизматларига 1 куб метр учун 100 сўм миқдорида устама белгиланди.

Таъкидланишича, ҳужжат “Тошкент оқшоми” газетасининг 9.04.2019 йилдаги 57-сонида чоп этилган ва шу санадан эътиборан кучга кирган.