“Мисс Қозоғистон” финал иштирокчилари: 31 гўзалнинг фото-сурати

Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда 2 май куни “Мисс Қозоғистон - 2019” гўзаллик танловининг финали ўтказилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда 2 май куни “Мисс Қозоғистон - 2019” гўзаллик танловининг финали ўтказилади.

Финал босқичига 31 нафар иштирокчи чиқди. Танлов ташкилотчилари ўз сайтида барча иштирокчиларни суратлари ва улар ҳақида маълумотларни жойлаштирди.

Танлов иштирокчилар орасида мактаб ўқувчилари ва талабалар бор. Кўпчилик қизлар спорт ва рақс билан шуғулланишади.

Финал иштирокчиларнинг рўйхати

Сания Мергалиева - Нур-Султон шаҳридан. Ёши 21 да, бўйи 172 сантиметр. Ҳуқуқшуносликка ўқимоқда, от спорти билан қизиқади. Рақс тушишни яхши кўради.

Айдана Болат – Кокшетау шаҳридан. Ёши 19 да, бўйича 169 сантиметр. Маданият коллежида таҳсил олади. Рақс ва фитнес билан шуғулланади.

Айдана Каримова - Уральск шаҳридан. Ёши 17 да, бўйи 177 сантиметр. Спорт билан шуғулланади.

Александра Беглова - Нур-Султан шаҳридан. Ёши 23 да, бўйи 169 сантиметр. Хореограф – миллий рақслар билан қизиқади.

Анастасия Бабич – Костанай шаҳридан. Ёши 17 да, бўйи 171 сантиметр. Дизайнерликка ўқиган. Рақс, сузиш, волейбол, шорт-трек билан шуғулланади.

Балжанат Анас – Чимкент шаҳридан. Ёши 19 да, бўйи 175 сантиметр. Талаба, фитнес билан шуғулланади.

Гулбану Абишева – Актобе шаҳридан, ёши 22 да. “Логистика” мутахассислиги бўйича олийгоҳни тугатган, волейбол билан шуғулланади.

Дарика Сакбасынова – Караганда шаҳридан. Ёши 18 да, бўйи 170 сантиметр. Хорижий тиллар коллежида таҳсил олади. Сузиш ва волейбол билан шуғулланади.

Диана Рыстаева – Тараз шаҳридан. Ёши 21 да, бўйи 174 сантиметр. 10 ёшидан рақс билан шуғулланади, ўзининг студиясида болаларни ўргатади.

Динара Сарыева - Актаудан. Ёши 19 да, бўйи 179 сантиметр. Гимнастика билан шуғулланади.

Екатерина Ефименко - Кокшетаудан. Ёши 23 да, бўйи 176 сантиметр. Эголок мутахассислигига ўқиган. Ёшлигилан рақс билан шуғулланади.

Елизавета Максимова - Темиртау шаҳридан. Ёши 19 да, бўйи 172 сантиметр. Фельдшерликка ўқийди.

Еркеназ Сейфулла Нур-Султон шаҳридан. Ёши 18 да, бўйи 175 сантиметр. Дизайнерликка ўқийди, баскетбол ва кроссфит билан шуғулланади.

Жазира Адилбеккизи – Талдиқўрғон шаҳридан. Ёши 18 да,  бўйи 177 сантиметр. Бухгалтер-иқтисодчи мутахассислигига ўқийди, волейбол билан шуғулланади.

Жанел Заурова – Петропавловск шаҳридан. Ёши 17 да, бўйи 182 сантиметр. IT-лицейда таҳсил олади, волейбол билан шуғулланади.

Жанел Жуман – Семей шаҳридан, ёши 21 да. Талаба, инглиз ва хитой тилларини ўрганади.

Камила Кожаханова – Олма-Ота шаҳридан. Ёши 19 да, бўйи 173 сантиметр. “Ресторан иши ва меҳмонхона бизнеси” мутахассислиги бўйича олийгоҳда таҳсил олади. Кроссфит билан шуғулланади.

Мадина Батик – Павлодар шаҳридан. Ёши 20 да, бўйи 178 сантиметр. Талаба, енгил атлетика, теннис, фитнес билан шуғулланади.

Милена Куйда - Усть-Каменогорск шаҳридан. Ёши 20 да, бўйи 174 сантиметр. Мактабда волейбол билаш шуғулланган. Ҳозирги вақтда фитнес билан шуғулланади.

Тахмина Увазирова - Усть-Каменогорск шаҳридан, ёши 19 да, бўйи 174 сантиметр. Иқтисодчи мутахассислигига таҳсил олади. Карата билан шуғулланади, кўк белбоғ соҳиби.

Анара Какимова – Петропавловскдан, ёши 20 да,  бўйи 171 сантиметр. Молия мутахассислиги бўйича олийгоҳда таҳсил олади. Гимнастика бўйича спорт устаси.

Дария Кенчинбаева – Тараз шаҳридан, ёши 21 да, бўйи 176 сантиметр. Талаба, спорт бал рақси билан шуғулланади. Фитнес ва сузишга қатнайди.

Эмирия Гусманова – Уральск шаҳридан, ёши 17 да.

Диана Абишева – Олма-Ота шаҳридан, ёши 16 да. Мактабда таҳсил олади, модель бўлиб ишлайди. Яқинда “Мисс Олма-Ота” танловида ғолиб бўлди.

Адема Абилай – Талдиқўрғон шаҳридан. Ёши 15 да, бўйи 178 сантиметр. Мактабда таҳсил олади. баскетбол ва волейбол спорт тури билан шуғулланади.

Эльмира Калбай - Оқтобедан, ёши 18 да, тиббиёт коллежида таҳсил олади, расқ билан шуғулланади. Қозоқ миллий мусиқа асбобида (домбира) ўйнайди.

Диана Бактиярқизи – Семейдан, ёши 19 да. “Мисс Семей-2019” танлов ғолиби.

Асилжан Нуралина – Атирау шаҳридан, ёши 17 да, мактаб ўқувчиси.

Камила Серикбай – Қизилорда шаҳридан. Ёши 16 да, бўйи 172 сантиметр. Мактабда таҳсил олмоқда каратэ билан шуғулланади.

Надежда Недосекова – Семейдан, ёши 18 да, тиббиёт коллежида таҳсил олади.

Арайлим Хамитова - Жезказган шаҳридан. Ёши 18 да, бўйи 173 сантиметр. Талаба, волейбол билан шуғулланади.

Яқинда “Қозоқ гўзали” танлови ўтказилди, унда павлодарлик Сания Темерханова ғолиб бўлди.