Ироқда Роналдуга ўхшаш киши топилди: интернет фойдаланувчилари ҳайратда

Ироқда таниқли футбол юлдузи Криштиану Роналдуга ўхшаш киши топилди.
Sputnik

25 ёшли Бивар Абдулла ўзининг Ироқ шимолида жойлашган Соран шаҳрида жуда машҳур бўлди. Кўчаларда одамлар уни тўхтатиб, суратга тушмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат ҳар куни 3-4 марта содир бўлмоқда.

“Кўпчилик мен Криштиану Роналдуга ўхшаш эканлигимни айтишади, мен курдман. Ўхшашлигим учун интернетдаги саҳифамда кузатувчилар кўпайди”, - дейди Абдулла.

Абдулла Бивар қурилишда ишлайди. Бўш вақтида дўстлари билан футбол ўйнайди. Роналдунинг мухлиси бўлгани учун футбол юлдузи билан учрашишни орзу қилади.