Фарғонада уйида қарийб 1,5 кг марихуанани яширган фуқаро ҳибсга олинди

Бўстон кўчасида яшовчи фуқаронинг яшаш уйида 1 кг. 369 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Фарғона вилоятида ўз уйида марихуана гиёҳвандлик моддасини яширган фуқаро қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилади.

Тошкент вилоятидаги уй омборхонасида 13 кг.дан ортиқ “марихуана” фош этилди

Тадбир давомида Баланд масжид маҳалласи Бўстон кўчасида яшовчи фуқаронинг яшаш уйида 1 кг. 369 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчи қўлга олинди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.